Қозоқ миллатнинг маънавий ислоҳотчиси Абай адабий меросида инсонпарварлик ва нақшбандийлик
DOI:
https://doi.org/10.71078/nhb2gh56Ключевые слова:
дарға, ижодий мерос, нақшбандийлик таълимоти, мутафаккир, шарқ адабиёти даҳолари, панд-насиҳат, инсоний фазлатларАннотация
Абай Қўнонбоев ўзининг барҳаёт номи ва бетакрор ижоди билан нафақат қозоқ халқининг, балки бутун туркий дунё маънавиятининг шарафини оламга танитган улкан мутафаккир сифатида танилган. Унинг асарлари илғор тасаввуфий-фалсафий қарашлар, жамият ва инсон табиатига оид чуқур таҳлиллар ҳамда комил инсонни тарбиялашга бағишланган ғоялар билан бойитилган. Мазкур мақолада Абай ижодида инсонпарварлик, ахлоқий камолот, маънавий ривожланиш, билимга, этикага ва тарбияға бўлган ёндашув, нақшбандийлик таълимотининг излари таҳлил қилинади. Абай ижодида инсоннинг нафсини покланиши, ахлоқий камолга етиши, жамоатқа фойдали бўлиши ва шахсий масъулиятни англаши каби масалалар муҳокама қилинади. Шунингдек, Абай ўзининг маънавий устози сифатида Алишер Навоининг қарашларидан илҳомланган ва ҳаётни севиш, инсонпарварлик, адолат ва нақшбандийлик тамойилларини ўз асарларида уйғунлаштиргани кўрсатилади. Мақола оқувчига Абай ижодий меросидаги философик, этик, педагогик ва маънавий жиҳатларни чуқур тушуниш имконини беради. Шунингдек, мақола Шарқ адабиётидаги гуманистик анъаналар ва инсоний фазлатларни, уларнинг замонавий ахлоқ ва маънавий тарбиядаги аҳамиятини ҳам кенг ёритади. Абай ва Навои таълимотлари орасидаги маънавий ва фалсафий уйғунлик замонавий билим, этика ва маънавий тарбия соҳасидаги қимматли хулосаларни шакллантиришга хизмат қилади.
Библиографические ссылки
Абай. (1970). Шеърлар ва поэмалар. Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти. Тошкент.
Абай. (2015). Ёрқин юлдуз: шеърлар, поэмалар, насиҳатлар. Тошкент. Ўзбекистон нашриёти.
Авезов, М. (1967). Абай йўли [Роман]. Тошкент. Ўзбекистон бадиий адабиёт нашриёти.
Токаев, К.-Ж. (2020). Абай и Казахстан в XXI веке. Retrieved from https://www.inform.kz/ru/abay-i-kazahstan-v-hhi-veke-perevod-stati-prezidenta-rk-kasym-zhomarta-tokaeva_a3618011
Загрузки
Опубликован
Выпуск
Раздел
Лицензия
Copyright (c) 2025 А.А. Асроров (Автор)

Это произведение доступно по лицензии Creative Commons «Attribution-NonCommercial» («Атрибуция — Некоммерческое использование») 4.0 Всемирная.